ИИВ тизимида 11та лавозим тайинлови амалга оширилди
Ички ишлар вазирлиги тизимида 11та лавозим тайинлови амалга оширилди
Ички ишлар вазирининг 29 февралдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан 11та лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, майор Баҳодиржон Ваҳобжонович Нурматов Андижон вилояти, Олтинкўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Нурматов Хўжаобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Жамшид Пайзуллаевич Расулов Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Расулов Бухоро шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Ўткир Каримович Бадалов Бухоро тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ў.Бадалов Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Собитхон Собирович Абдурайимов Наманган вилояти, Чортоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар С.Абдурайимов Наманган тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Майор Музаффар Ҳабибуллаевич Нўъмонов Наманган тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М.Нўъмонов Наманган вилояти, Поп тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Анвар Маматович Нормаматов Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Нормаматов Сурхондарё вилояти, Узун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Мирмуҳаммад Абдузоирович Ишқораев Сурхондарё вилояти, Узун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М.Ишқораев Термиз шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Олим Закирович Эргашев Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар О.Эргашев Тошкент вилояти ИИББ Ташкилий бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Дилмурод Ҳотамович Валиев Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Д.Валиев Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Абдуваҳоб Қўчқоралиевич Темирзақов Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Темирзақов Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Ўткирбек Бозорбоевич Ҳусаинов Хоразм вилояти, Шовот тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ў.Ҳусаинов шу ернинг ўзида бошлиқнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024