Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда мактаб ва университетлар вақтинчалик ёпилди
Италияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 2502та ҳолат қайд этилган, 79 киши вафот этган.
Италия вазирлар кенгаши коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли мамлакат ҳудудидаги мактаб ва университетларни вақтинчалик ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.
Ушбу чора қачондан жорий этилиши хабар қилинмаган. Аввалроқ айрим нашрлар ҳукумат мактабларни пайшанба кунидан ёки 9 март душанба кунидан ёпиш имкониятини кўриб чиқаётганини ёзганди.
Хабарларда қайд этилишича, мактаб ва олий таълим муассасалари март ўрталарига қадар ёпиқ бўлади.
Италияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 2502та ҳолат қайд этилган, 79 киши вафот этган. Бу ҳақда фуқаро мудофааси хизмати раҳбари Анжело Боррелли маълум қилди.
ЖССТнинг маълумотига кўра, коронавирус Хитойдан ташқари 72 мамлакатда қайд этилган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
23:21 / 15.05.2025