Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ноқонуний мигрантларни пул ўтказмалари орқали аниқлай бошлашди
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга энг кўп пул жўнатмалари Москванинг жануби-шарқида - Печатники ва Люблинода амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Россия молиявий мониторинг федерал хизмати (Росфинмониторинг) мигрантлар кўп жойлашган ҳудудларни аниқлашнинг янги методологиясини ишлаб чиқди ва амалиётга жорий қилди. Бу ҳақда ТАССга берган интервьюсида Москва прокурори Денис Попов маълум қилди.
Меҳнат мигрантлари учун энг муҳим омил пул маблағларини ватанига жўнатиш имконияти бўлганлиги сабабли Росфинмониторинг чет элга тезкор пул жўнатмалари тизими тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилди.
Сўнгра мутахассислар пул жўнатмалари пунктлари жойлашган ҳудудларни шаҳар харитасига жойлаштирдилар, шунингдек, қурилиш ва ишлаб чиқариш объектлари яқинида жойлашган пунктларни аниқладилар.
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга энг кўп пул жўнатмалари Москванинг жануби-шарқида - Печатники ва Люблинода амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Кейин полиция у ерга текширув билан борди ва ташландиқ саноат базаларидан бирида мигрантларнинг мини-шаҳарчасини аниқлади.
Маълум бўлишича, ташландиқ ҳудудда қаҳвахона ва озиқ-овқат дўкони фаолият кўрсатган, мигрантлар эса ўз оилалари билан ўша ерда яшаган. Уддабурон иш берувчи бу ерда автомобилларни таъмирлаш ва чиқиндиларни саралаш бўйича ўз бизнесини юритган.
Мигрантлар ҳам шу ерда ишлаган. Текширув натижасида 40 нафар мигрант ушланди, улардан 17 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. Ноқонуний бизнес ташкилотчиси ҳам ҳибсга олинди.
Попов Федерал молиявий мониторинг хизмати билан бундай ҳамкорлик ноқонуний мигрантлар меҳнатидан фойдаланадиган виждонсиз тадбиркорларни аниқлашга имкон беришини қайд этди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025