Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат музейлари карантин туфайли ёпилади
17 мартдан Ўзбекистондаги барча давлат музейлари ва кўзи ожизлар кутубхоналари аҳоли ташрифи учун ёпилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Юқори ташкилотларнинг топшириқ ва кўрсатмаларига мувофиқ бу карантин муддати ўз ниҳоясига етгунга қадар давом этади.
Бундан ташқари, эстрада хонандаларининг «Халқлар дўстлиги» санъат саройи, «Туркистон», «Зарафшон» ва бошқа концерт залларида ўтказиладиган концерт дастурлари, вилоятлар, туманлар ва барча ҳудудларда оммавий тадбирлар вақтинча қолдирилади.
Бундан аввалроқ, 30-31 март кунлари Хива – 2020 «Турк дунёси маданияти пойтахти» тадбири ҳам бекор қилиниши айтиб ўтилган эди.
Шунингдек, 14-17 апрель кунлари Бухоро – 2020 «Ислом маданияти пойтахти» йилига бағишланган тадбирлар, 21-27 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган «Театр ҳафталиги» тадбирлари ҳам расман бекор қилинган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
21:59 / 27.11.2022