Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Ғарб давлатларини коронавирус пандемиясига тайёрмасликда айблади
Ғарб давлатлари коронавирус пандемиясига тайёрмас бўлиб чиқди, дунё иқтисодий ва сиёсий туб ўзгаришлар остонасида турибди. Бундай фикрни Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўған билдирди.
“Ғарб давлатлари эпидемиядан жабр кўрганларни ўз ихтиёрига ташлаб қўйди ва ўзларини “ким қўлидан келса, ўша омон қолсин” принципи бўйича тутмоқда. У ерда йиллар давомида ўз фуқаролари ҳақида қайғурилмаган, давлатнинг асосий хизматлари хусусий сектор ихтиёрига топширилган. Энди Европа давлатлари уларни миллийлаштиришга ўтмоқда”, деб айтди Эрдўған Анқарадагаи матбуот анжуманида.
“Биз глобал иқтисодий, сиёсий ва жамият тузилишида туб ўзгаришлар даврига кирмоқдамиз”, деб қўшимча қилган Эрдўған ва аввал эпидемиялар нафақат оғир оқибатларга, балки жиддий сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларга олиб келганини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
10:26 / 16.05.2025
Туркия Путин ва Зеленский тайёр бўлса, уларни қабул қилишга тайёр
17:14 / 14.05.2025