Жамият | 10:39 / 19.03.2020
8904
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда йўл қоидаси бузилиши натижасида ўлим қайд этилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган

Иллюстратив фото

2020 йилнинг 16 март куни соат 21:15ларда Ангор тумани “Юқори-Хўжақия” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлнинг 1426-километрида, туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи Р.Ф. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автоулови билан йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган пиёда, туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Б.М. исмли аёлни туртиб юборган. 

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада Б.М. суд-тиббий экспертизасининг 2020 йилнинг 17 март кунидаги хулосасига кўра “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати оқибатида касалхонада вафот этган. 

2020 йилнинг 17 март куни мазкур ҳолат юзасидан Р.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид