UZTELECOM Kun.uz ва бошқа сайтларга бепул кириш имконини тақдим этди
«Ўзбектелеком» Ўзбекистондаги қатор янгиликлар сайтларига киришда интернет-трафик сарфланмаслигини таъминлади. Шунингдек, компания бир қатор ахборот-таълим ресурсларига ҳам бепул кириш имконини тақдим этган.
«Ҳурматли абонентлар! Коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида «Ўзбектелеком» АК ўзининг симли Интернет ва мобил алоқа («ЎзМобайл» филиали) абонентлари учун карантин даврида қатор оммавий ахборот воситалари сайтлари ҳамда таълим манбаларидан бепул фойдаланиш, шунингдек, мобил алоқа абонентлари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ягона «1003» қисқа рақамли ишонч телефонига бепул қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда «ZiyoNET» хизматидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этади*», дейилади компания матбуот хизмати хабарида.
Тўлиқ ва ишончли маълумот ҳамда масофавий таълим олиш учун 2020 йил 20 мартдан 1 майгача UZTELECOM абонентлари чекловсиз ва Интернет трафик сарф этмаган ҳолда қуйидаги манбалардан фойдаланишлари мумкин:
Интернет нашрлар:
daryo.uz
gazeta.uz
kun.uz
podrobno.uz
repost.uz
spot.uz
uzreport.news
uznews.uz
xabar.uz
Таълим бўйича веб-манбалар:
edumarket.uz
eduportal.uz
emis.uzedu.uz
itschool.uz
itsm.uz
kitob.uz
kundalik.com
online-maktab.uz
stat.uzedu.uz
talim.uzedu.uz
uzedu.uz
utube.uz
Коронавирус тарқалишининг интерактив харитаси:
coronovirus.uz
«1003» қисқа рақами орқали кеча-ю кундуз фаолият юритадиган ишонч телефонига қўнғироқлар ҳам мобил алоқа абонентлари учун доимий тарзда бепул бўлади.
Ахборот марказига коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволлар, кишининг ва унинг яқинлари саломатлиги ҳолати бўйича мурожаат қилиш мумкин.
Бундан ташқари, «1003» рақами орқали мутахассислардан «тиббиёт нуқтайи назаридан асосли жавоблар ва тавсиялар» олиш мумкин.
ZiyoNET хизмати - ёшларга ва ўсиб келаётган авлодга таълимга оид манбаалардан фойдаланишни ташкиллаштириш имкони беради. ZiyoNET ахборот ресурслари ягона реестри билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.
UZTELECOM ўз абонентлари ҳақида қайғуради!
* Изоҳ: бепул фойдаланиш қуйидаги шартларда тақдим этилади:
- абонент ҳолати фаол бўлиши керак;
- бепул кириш таъминланган манбаларнинг IP-манзиллари ўзгартирилганда, шунингдек кўрсатилган сайтлар ва иловаларга кирмайдиган трафик учун (учинчи томон хизматлари ва иловаларни ишлатишда пайдо бўладиган смартфон операцион тизимидаги трафик) ўзгартирилганда, абонент тариф режасига биноан ёки асосий балансдан ушбу манбаларга кириш учун тўлов олинади. Прокси-сервер (шу жумладан VPN) орқали ишлайдиган сайтлар ва дастурларга киришда бепул кириш таъминланмайди;
- ZiyoNET хизматдан бепул фойдаланиш фақатгина GSM стандартидаги мобил алоқа абонентларига тақдим этилади.
Мавзуга оид
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
22:36 / 06.09.2024
АҚШ IT-компанияларини Россиядаги интернет цензурани четлаб ўтишга ёрдам беришга чақирди
19:00 / 15.03.2024
UZTELECOM мобил интернет тезлиги бўйича етакчига айланди ва янги абонентлар учун интернет-трафикни икки карра кўпроқ тақдим этади
19:14 / 27.02.2024