Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливияда коронавирус эпидемияси ортида жанговар ҳаракатлар тўхтатилди
Фельдмаршал Ҳалифа Ҳафтар қўмондонлиги остидаги Ливия миллий армияси Ливияга бор эътиборни коронавирус эпидемиясига қарши курашга қарата олиши учун жанговар ҳаракатлар тўхтатилишини эълон қилди.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. Ҳафтар кучларига қарама-қарши бўлган Ливия миллий келишув ҳукумати тунги вақтда комендантлик соати жорий қилинишини эълон қилган. 22 мартдан мамлакатда тўйлар ва дафн маросимларини ўтказиш тақиқланган, ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар жойлар ёпилган.
Айни вақтда қарама-қарши томонлардан бирортаси коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд қилинганини маълум қилмаган.
Ҳозирда Ливияда марказий ҳукумат йўқ бўлиб, мамлакат шарқини Ливия миллий армияси, пойтахт Триполини эса БМТ томонидан тан олинган Ливия миллий келишув ҳукумати назорат қилмоқда. Ўтган ҳафта Ливия миллий армияси расмий вакили Аҳмад ал-Мисмарий Ҳафтар кучлари Ливия ҳудудининг 95 фоизини назорат қилаётганини маълум қилган. Жорий йил 12 январдан бери амал қилаётган ўт очишни тўхтатиш режимига тўлиқ риоя қилинмаяпти.
Мавзуга оид
13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
21:22 / 07.05.2025