Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда карантин режими қатъийлаштирилиши мумкин
Маълум қилинишича, Россияда инфекция тарқалиш тезлиги Испания, Германия, Франция, Буюк Британиядаги каби кетмоқда.
Россия ҳукумати мамлакатда карантин режимини қатъийлаштириш ва коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш ҳамда изоляция қилиш бўйича чораларни кучайтириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб РИА Новости хабар берди.
"Россияда инфекция тарқалиш тезлиги Испания, Германия, Франция, Буюк Британиядаги каби кетмоқда. Бу беморлар сонига нисбатан кунига 27 фоиздан 33 фоизгача ўсиш дегани. Коронавирусни жиловлашда муваффақиятга эришган Сингапур, Япония, Жанубий Корея каби давлатлар қаторига қўшилиш учун карантин бўйича кескин чоралар кўриш керак бўлади", - деган агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, Россияда "коронавирусга қарши самарали курашиш учун кескин, лекин зарур чораларни кўришга вақт етарли".
"Россияда қўшимча чоралар қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида оммавий тест ўтказиш, карантинга жойлаштириш, чегараларни ёпиш, оммавий тадбирларни бекор қилиш, жамоат жойларини ёпиш бўйича халқаро тажриба ўрганилмоқда", - деди агентлик суҳбатдоши.
Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ўзбекистонликларни ватанга қайтариш бўйича маълумот берганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025