Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада Олимпиадага спортчиларини юбормасликка қарор қилди
Канаданинг Олимпия ва Паралимпия қўмиталари коронавирус эпидемияси сабабли ўз жамоаларини Токиода ёзда ўтадиган Олимпиадага юбормасликка қарор қилди.
“Канада Олимпия қўмитаси ва Паралимпия қўмитаси Халқаро Олимпия қўмитаси, Халқаро Паралимпия қўмитаси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини Ўйинларнинг ўтказилишини бир йилга қолдиришга қатъиян чақиради ва уларга Ўйинлар ўтказилиши муддатлари кўчирилиши билан боғлиқ қийинчиликларни енгишда кўмагимизни таклиф қиламиз”, дейилган Канада Олимпия қўмитасининг сайтида эълон қилинган мурожаатда.
“Биз Ўйинлар қолдирилиши билан боғлиқ юзага келадиган муқаррар муаммоларни тан оламиз, бироқ спортчиларимиз ва жаҳон ҳамжамияти хавфсизлиги ва соғлиғидан муҳимроқ нарса йўқ”, деб таъкидлаб ўтилган мурожаатда.
Аввалроқ ХОҚга коронавирус пандемияси назорат остига олинмагунча Олимпиадани қолдириш чақириғи билан Global Athlete спортчилар ҳамжамияти мурожаат қилган.
“Бутун дунё вирус тарқалишининг олдини олишга бирлашаётган вақтда ХОҚ ҳам худди шундай йўл тутиши лозим”, дейилган Global Athlete баёнотида.
Ушбу баёнот эълон қилингандан бир неча соат ўтиб ХОҚ президенти Томас Бах Токио Олимпиадасининг кўчирилиши бўйича якуний қарор 4 ҳафтадан кейин қабул қилинишини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
20:33 / 13.01.2025