Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилмайди
Шунингдек, электр энергияси учун тўлов тизимлари ва банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкинлиги эслатиб ўтилган
Бугунги кунда юзага келган эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халққа енгиллик яратиш мақсадида электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар (жисмоний) тармоқдан вақтинча ажратилмаслиги белгиланди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, бундай саъй-ҳаракатлар истеъмолчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Шунингдек, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фуқаролардан карантин даври тугаши билан тўпланиб қолган қарздорликни бартараф этишни сўраб қолган.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025