Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жакартадан учган самолёт Бухорога қўнди. Барча йўловчилар карантинга олинди
Самолётда 54 нафар йўловчи олиб келинган. Уларнинг 28 нафари эркак, 26 нафари аёл
Кеча, 23 март куни Uzbekistan Airways Жакарта - Буxоро йўналиши бўйича чартер қатновини амалга оширди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Самолётда 54 нафар йўловчи олиб келинган. Уларнинг 28 нафари эркак, 26 нафари аёл. Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар “Жўйизар” соғломлаштириш масканида икки ҳафталик карантинга жойлаштирилган.
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилиши муносабати билан жорий этилган карантин чоралари доирасида Uzbekistan Airways авиакомпанияси 16 март кунидан xалқаро йўналишлар бўйича барча қатновларни бекор қилган эди. Ҳозирда xориждаги фуқаролар чартер рейслар орқали мамлакатга олиб келинмоқда.
Бундан олдин, «Внуково» аэропорти раҳбарияти ўзбекистонликларнинг вақтинча туриши учун терминал ажратгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади
23:29 / 13.05.2025