Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой 25 март куни Хубэйдаги карантинни бекор қилади
Хитой ҳукумати 25 март куни Хубэй провинциясига кириш ва чиқиш бўйича чекловларни бекор қилади. Минтақа Соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитасининг сешанба куни эълон қилинган баёнотига кўра, 8 апрель куни провинция маъмурий маркази Уҳандаги чекловлар бекор қилинади.
Ҳужжатга кўра, ушбу қарор минтақадаги эпидемиологик вазият яхшиланиши ортидан қабул қилинди, деб ёзмоқда ТАСС.
«25 март соат 00:00дан бошлаб Хубэй провинциясида, Уҳан шаҳри тумани бундан мустасно, йўллардаги чекловлар олиб ташланади ва кириш ҳамда чиқиш учун транспорт воситалари ҳаракати тикланади. Хубэйни тарк этган одамлар соғлиқни сақлаш коди асосида ҳаракат қилиши мумкин («цзяньканьма», одамнинг унинг ҳаракатларига қараб инфекция хавфини баҳолаш дастури - таҳ.)», - дейилади ҳужжатда.
«8 апрель куни соат 00:00дан Уҳанда транзит йўллар бўйлаб ҳаракатланиш чекловлари олиб ташланади ва шаҳарга кириш ҳамда чиқиш учун транспорт қатнови тикланади», - дейилган баёнотда.
Уҳан ва Хубэй провинциясида карантин 23 январдан бошлаб амал қилиб келаётганди.
Аввалроқ, Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизидан ортиғи тузалгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025