Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантинда пенсиялар тарқатиш тартиби қандай бўлади?
Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш чора-тадбирлар сирасида омма йиғилиши эҳтимоли юқори бўлган тадбирлар бекор қилинган. Шу туфайли, пенсия ва бошқа нафақаларни аҳолига етказиб бериш тартиби ҳам бироз ўзгарди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Акциядорлик тижорат «Халқ банки» пенсия тўловлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирзааҳмад Ғойибназаровнинг айтишича, жорий йил 18 мартдан бошлаб, пенсия ва бошқа нафақа пуллари банк ходимлари томонидан аҳоли яшаш манзилига етказиб берилмоқда.
«Айни пайтда пенсия ва нафақа тўловларининг 98 фоизи тўлиқ амалга оширилди. ЖСТ тавсиялардан келиб чиқиб, аҳолига нақд пул камроқ муомала қилиши тавсия этиляпти. Шу сабабли, банкимиз пенсионерларга ҳам пенсия овердрафт қулай банк карталаридан фойдаланишни тавсия этади», - дея маълумот берди Ғойибназаров.
Қайд этилишича, банк пластик карталарига нафақа ва пенсия пуллари ҳар ойнинг илк саналарида ўтказилади. Шунингдек, банк терминалларидан фойдаланганда картадан нақд пул ечиб олишда ҳақ олинмайди.
Банк вакили юзага келган пандемия даврида масофадан туриб, пенсия ва нафақа пулларни карта орқали олиш, тўловларни нақдсиз бажаришни тавсия этишини билдирди.
Мавзуга оид
19:30 / 25.05.2025
Россиялик олигарх мамлакатда пенсияни бекор қилиш таклифи билан чиқди
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
11:37 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
11:03 / 08.06.2024