Ўзбекистон | 00:06 / 27.03.2020
13077
1 дақиқада ўқилади

Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Самарқандда карантинга жойлаштирилган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминламоқда 

Кеча, 25 март куни 1157 нафар Ўзбекистон фуқароси темирйўл орқали Қозоғистондан Самарқанд шаҳрига олиб келинди.

Фото: Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги матбуот хизмати

Ҳарбий журналист капитан Ғайрат Мадраҳимовнинг маълум қилишича, улар Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда соҳа мутахассислари томонидан Самарқанд шаҳрида вақтинча ташкил этилган карантин масканига жойлаштирилди.  

Шифокорлар томонидан соғлиғи текширилган фуқаролар ўзлари учун ажратилган хоналарга жойлаштирилди. 

Карантиндаги фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан патруллик қўриқлови ташкил этилди.

Аввалроқ Тошкент ҳарбий округига қарашли умумқўшин полигонида дала шароитидаги ҳарбий-тиббий госпитал ташкил қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид