Жамият | 19:48 / 30.03.2020
15892
1 дақиқада ўқилади

Автомобиллар ҳаракати чекланганда вилоятлараро пул ўтказмаси имконияти мавжудми? 

Карантин вақтида почта алоқаси орқали пул ўтказмалари тарифлари 50 фоизгача арзонлаштирилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги  маълумот берди.

Республика аҳолисини ушбу хавфдан ҳимоя қилиш, уни иқтисодиёт тармоқларига бўладиган салбий таъсирини юмшатиш бўйича  махсус комиссия ўрнатган тартиблар амал қилмоқда. Автотранспорт воситалари ҳаракатининг чекланиши ҳудудлараро пул ўтказмаларига талабни оширади. 

Шуларни инобатга олиб, «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти 2020 йил 30 апрелгача республиканинг барча ҳудудларидаги автоматлаштирилган почта алоқаси объектлари орқали тез ва осон электрон пул ўтказмаларини юбориш имкониятини яна қулай нархда тақдим этади. Пул ўтказмалари тарифлари 50 фоизгача арзонлаштирилди.

Марказий банк ахборот хизмати маълумотига кўра, карантин даврида исталган тижорат банк филиали орқали банк пластик картасини очиб, пул ўтказмаларни карта орқали бошқариш мумкин.

Мавзуга оид