Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан жамоат фондига маблағ ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказди.
«Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамияти коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида муҳим чоралар кўрмоқда.
Айни пайтда мамлакатимиздаги барча соҳа вакиллари мазкур пандемияга қарши курашишда фаол иштирок этмоқда. Айниқса, халқимизга хос меҳр-мурувват, саховат каби хислатлар янада кўпроқ намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб берди», – дейилади пресс-релизда.
Маълумот учун, фондга йиғилган маблағлар дори-дармон, тиббий анжомлар, дезинфекция, шахсий гигиена воситалари ва коронавирусга қарши курашдаги бошқа чораларни молиялаштириш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш учун ишлатилади.
Мавзуга оид
08:15 / 16.03.2024
Давлат уй-жой фондидан фойдаланишнинг янги тартиби белгиланди
08:35 / 14.07.2023
Европа инвестиция банки Украинага ёрдам бериш учун янги фонд тузди
09:37 / 18.04.2023
Кара-Мурза тарафдорлари сиёсий маҳбусларга ёрдам бериш фондини очди
14:42 / 17.03.2023