Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда сутка давомида фақат бир киши коронавирусга чалинди
29 март куни Хитой ҳукумати коронавирус эпидемияси тўхтаганини эълон қилди.
Фото: REUTERS
Хитойда ўтган сутка давомида фақат бир киши коронавирус юқтирди. Бу ҳақда ХХР давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.
Маълумот берилишича, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 31та ҳолат қайд этилган, улардан 30таси хориждан келганларда аниқланган. Айни пайтда Хитойдаги касалхоналарда 2,4 минг бемор бўлиб, улардан 633 нафарининг ҳолати оғир деб баҳоланмоқда.
29 март куни Хитой ҳукумати коронавирус эпидемияси тўхтаганини эълон қилди.
22 март куни Хитойда коронавирусга чалинган бир неча ўн минг киши симптомлар мавжуд эмаслиги сабабли расмий статистикага киритилмагани тўғрисида хабарлар тарқалди. Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Хитойда коронавирус юқтирганлар сони 125 мингта бўлиши мумкин.
Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 700 мингдан ошди. Биринчи ўринда АҚШ турибди – 142,3 мингта ҳолат. Кейинги ўринларда Италия (97,6 минг киши) ва Хитой (82,1 минг киши) жойлашган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025