Ўзбекистон | 15:40 / 31.03.2020
19992
1 дақиқада ўқилади

Битирувчилар онлайн имтиҳон топшириб, дипломни ҳам онлайн ҳимоя қилиши мумкин

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов битирувчи курс талабалари онлайн имтиҳон ва битирув малака ишини онлайн ҳимоя қилиши мумкинлигини маълум қилди.

Абдували Холиқов / Фото: KUN.UZ

«Талабалардан асосий талаб, уйда қолиб, ўз соҳа ва йўналиши бўйича дарсликларни ўзлаштириб, уларни амалда қўллай олишидир», деди у.

Олий ва ўрта махсус вазирининг 2020 йил 27 мартда «Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида»ги №233-сонли буйруғи билан Республика олий таълим муассасаларида талабалар учун масофавий таълимни олий таълим муассасаси хусусиятига мувофиқ метод ва технологияларда жорий этилади ва шу асосида ўқитиш ташкил этилади.

Тасдиқланган режа-графиклар асосида фанларнинг электрон ўқув ресурслари ишлаб чиқилади ҳамда масофавий таълим платформасига жойлаштириб борилади.

Аввалроқ, Тошкент молия институтида масофавий таълим платформаси ишга туширилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид