Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича Европадаги вазиятга баҳо берди
ЖССТнинг маълумот беришича, айни пайтда Европа ҳудудида коронавирус оқибатида 30 098 киши вафот этган. Ўлимларнинг 90 фоизи Италия, Испания ва Францияга тўғри келади.
Европа ҳудудида COVID-19 сабабли 95 фоиз ўлим ҳолатлари ёши 60дан юқори бўлганларга тўғри келади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европадаги бўлинмаси директори Ханс Клюге маълум қилди.
"Ўлимларнинг 95 фоиздан ортиғи ёши 60дан ошганлар билан содир бўлган. Бу ўлимларнинг 50 фоиздан ортиғи 80 ёш ва ундан юқори ёшдагилар билан юз берган. Шунингдек, 10та ўлимдан 8таси бир ёки иккита сурункали хасталиги бор инсонлар билан содир бўлган. Бу айниқса, юрак-қон томир касалликлари, гипертония ва қандли диабет хасталикларига тааллуқли", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, кекса ёшдагиларнинг барчаси хатар гуруҳига киради.
ЖССТнинг маълумот беришича, айни пайтда Европа ҳудудида коронавирус оқибатида 30 098 киши вафот этган. Ўлимларнинг 90 фоизи Италия, Испания ва Францияга тўғри келади.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
17:31 / 16.04.2025