Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада маҳбуслар тиббий ниқоблар тикишни бошлади
Ҳозирда Польшада эпидемия режими жорий этилган. Охирги маълумотларга кўра, 2554 кишида коронавирус аниқланган, улардан 43 нафари вафот этган.
Польшада маҳбуслар тиббий ниқоблар тикиш ва дезинфекцияловчи суюқликлар ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда мамлакат адлия вазирининг ўринбосари Михал Вуйчик маълум қилди.
"24та жазони ижро этиш муассасасида ниқоблар тикиш бошланди", - деди Вуйчик.
Унинг маълумот беришича, маҳбуслар ойига 800 минг донага яқин ниқоб тикади. Бундан ташқари, жазони ижро этиш тизимидаги корхоналардан бирида ҳоспиталлар учун махсус комбинезонлар ишлаб чиқарилмоқда, деди у.
Маҳбуслар шунингдек, махсус дезинфекцияловчи суюқликлар ишлаб чиқаришга ҳам киришади.
"Яна бир жазони ижро этиш муассасасида махсус дезинфекция воситалари ишлаб чиқариш линиясини ташкил этамиз. Ойига 80 минг литрга яқин суюқлик тайёрланади", - деди вазир ўринбосари.
Ҳозирда Польшада эпидемия режими жорий этилган. Охирги маълумотларга кўра, 2554 кишида коронавирус аниқланган, улардан 43 нафари вафот этган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
15:14 / 01.05.2025
Польша Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш имконини ўрганмоқда
16:59 / 08.04.2025