Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шунчаки хоҳламайман». Трамп нега тиббий ниқоб тақмаслигига изоҳ берди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, ниқобни фақат аксираётган ёки йўталаётган ёхуд коронавирус инфекциясини юқтиришда гумонланган инсонга ёрдам бераётганларгина тақишлари лозим.
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп нима учун коронавирусдан ҳимояланиш учун ҳимоя ниқоби тақмаслигига изоҳ берди.
“Биласизми, Овал кабинетда бежирим, буюк Резолют столи ортида ўтириш ва президентлар, бош вазирлар, диктаторлар, қироллар, қироличалар билан ниқоб тақиб олиб саломлашиш.... бу мен учун эмас.
Бу шунчаки тавсия. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шунчаки ниқоб тақишни хоҳламайман”, деди у.
Трамп шу билан бирга, келгусида бу борада фикрини ўзгартириши мумкинлигини айтди.
Тиббиёт ниқоблари коронавирусдан ҳимояланишда ёрдам бериш-бермаслиги борасидаги баҳслар анчадан бери давом этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, ниқобни фақат аксираётган ёки йўталаётган ёхуд коронавирус инфекциясини юқтиришда гумонланган инсонга ёрдам бераётганларгина тақишлари лозим.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021