Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда коронавирус тарқатганлик учун дастлабки жиноят иши қўзғатилди
Қирғизистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари 228тага етган, тўрт киши вафот этган.
Қирғизистонда коронавирус тарқатганлик учун дастлабки жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди мамлакат COVID-19га қарши курашиш штаби.
Хабарда айтилишича, гумонланувчи – Ўш вилоятида яшовчи шахс карантин қоидасини бузгани учун ушланган. Текширув давомида унинг коронавирусга чалинганлиги аниқланган.
"Афсуски, у касаллигини ўз қариндошлари, дўстлари, ҳамкасбларидан яширган ва вирус тарқатган. У ҳозирда обсерваторияда ушлаб турилибди. Тузалганидан кейин 5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилади", - деб маълум қилди штаб вакили.
Қирғизистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари 228тага етган, тўрт киши вафот этган. Республикада фавқулодда вазият режими, қатор шаҳарлар ҳамда пойтахтда фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.
ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича 1,21 миллиондан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 67,6 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025