Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги тўртта шаҳарда карантин тартиблари кучайтирилади
Эртага, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларида карантин тартиблари янада кучайтирилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
«Фуқароларнинг ушбу шаҳарларга кириши ва чиқиши чекланади. Фавқулодда ҳолатлар ҳамда юк автомобиллари бундан мустасно.
Вазиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга ёндош туманларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда», — дейилади хабарномада.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда 12 та вилоятнинг маъмурий маркази бўлган шаҳарларда карантин талаблари кучайтирилиб, шаҳарларга кириш ва чиқиш чекланган эди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025