Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешда мамлакат биринчи президентининг қотили қатл қилинди
Бунга қадар давлат тўнтаришида иштирок этган яна 5 нафар офицер 2009 йилда қатл қилинганди.
Бангладешнинг биринчи президенти Мужибур Раҳмоннинг қотилларидан бири Абдул Мажид 11 апрелдан 12 апрелга ўтар кечаси дорга осиш йўли билан қатл қилинди. Бу ҳақда Bangladesh Sangbad Sangstha агентлиги мамлакат адлия вазири Анисул Ҳаққа таяниб хабар бермоқда.
Давлат тўнтаришини амалга оширишда иштирок этган ва Бангладешнинг биринчи президенти Мужибур Раҳмоннинг ўлимига сабабчи бўлган офицерлар 1998 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Уларнинг беш нафари 2009 йилда қатл қилинган. Исёнкорларнинг яна бири Абдул Мажид 24 йиллик қидирувдан сўнг жорий йилнинг 8 апрелида қўлга олинган.
Президент Раҳмон 1975 йилнинг 15 августида ўзининг Даккадаги қароргоҳида хотини, уч ўғли ва бир қатор яқин қариндошлари (умумий 20 киши) билан бирга ўлдириб кетилганди. Ўша пайтда ГФРда бўлган икки қизигина омон қолишган. Улардан бири айни пайтда Бангладеш бош вазири бўлган Шайх Ҳасина хонимдир.
Мавзуга оид
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
23:39 / 12.11.2024
Бангладеш Интерполдан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олишда ёрдам сўради
21:19 / 02.11.2024
Бангладешнинг сифати кафолатланмаган баъзи дорилари Осиё бозорларини эгалламоқда – ОАВ
19:20 / 17.10.2024