Жамият | 00:01 / 12.04.2020
21355
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Тожикистон фуқаросининг юк машинасидан «солярка» ўғирлашди

Фото: Тергов департаменти

Жорий йил 4 апрелдан 5 апрелга ўтар кечаси Қашқадарёда ноодатий ўғирлик содир этилди. 24 ёшли Тожикистон фуқароси А.С. Ғузор тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги тўйхона олдида «Scania» русумли юк машинасини қаровсиз қолдиради.

Қаровсиз машинани кўрган уч йигит эса вазиятдан фойдаланиб қолади. Улар юк машинаси ёқилғи сақлаш бакининг қулфини бузиб, насос ёрдамида 300 литр дизель ёқилғисини ўғирлашади. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг Kun.uz`га маълум қилишича, «солярка» ўғирлаганлар 20, 22 ҳамда 23 ёшли фуқаролар бўлган.

Бу ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-моддаси билан (ўғрилик) иш қўзғатилган. Ш.Т., А.Қ. ва Ж.Э. гумонланувчи сифатида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Маълумот учун, бундай турдаги жиноят базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача жарима, уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид