Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ҳам икки бемор тузалди
Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тузалган беморлар сони 70 нафарга етди.
Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Беморлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.
Тузалганлардан бири (аёл) Андижон вилоятидан, иккинчиси (аёл) эса Тошкент вилоятидан бўлиб, 25 март куни Туркиядан Фарғонага чартер рейси билан келишган ва карантинга олинган. Уларда 27 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ушбу беморлар шифокорлар томондан халқаро стандартлар асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли айни пайтда дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.
Бироз аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳам коронавирус беморларидан икки нафари соғайгани тўғрисида хабар берилганди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан жами 70 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
12:13 / 06.05.2025