Жамият | 15:37 / 14.04.2020
61117
2 дақиқада ўқилади

ДЙҲХХ: Тез тиббий ёрдам машинаси «Эпика» билан тўқнашди (видео)

Фото: Ижтимоий тармоқлар

 ИИВ ДЙҲХХ тез тиббий ёрдам машинаси иштирокида Тошкентда содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди ва ҳолат акс этган видеони тақдим этди.

“Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 апрель куни соат 12:40 лар атрофида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Нурафшон-Чиғатой кўчалари кесишмасида чақирув бўйича маёқчалари ёқилган ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ҳайдовчи Г.И. “Форд” русумли тез тиббий ёрдам автомашинасида ҳаракатланиб чиққан вақтида яшил чироқда кесишмадан ҳаракатланиб ўтаётган ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги “Эпика” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган. 

Натижада, “Эпика” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчиси, “Форд” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Мазкур тўқнашув юзасидан ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда” – дейилади ДЙҲХХ хабарида.

 

ДЙҲХХ – Тез тиббий ёрдам машинаси “Эпика” билан тўқнашди (видео) 👉 https://kun.uz/71740333

Posted by Kun.uz on Tuesday, April 14, 2020

 

Мавзуга оид