Жамият | 23:05 / 15.04.2020
82546
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда тунда қурол кўтариб юрган шахслар аниқланди

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси нотаниш шахслар томонидан дайди итлар отиб кетилаётгани ҳақида 15 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга изоҳ берди.

Видеодан кадр

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ва Янгийўл шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу қилмиш Янгийўл шаҳри Наврўз даҳасида яшовчи 44, 39 ва 38 яшар уч нафар эркак томонидан содир этилгани аниқланган. Улардан 2 дона спорт пневматик (тир) милтиғи, ҳужжатлари билан далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб, олинган.

“Ўтказилган суҳбат жараёнида ушбу шахслар ўзларига тегишли бўлган спорт пневматик (тир) милтиқларини Тошкент шаҳридаги “Динамо” спорт дўконидан ҳужжатлар асосида расмийлаштириб олгани ва карантин даврида ёш болалари уйда бўлганлиги сабабли хавфсизлик юзасидан бу қуролларни таниши Улуғбек исмли шахснинг уйига олиб кетаётганини ва ҳеч қандай жониворларга қарата ўқ отишмаганини айтишган”, дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.

Маълум қилинишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид