Жамият | 10:50 / 16.04.2020
10975
1 дақиқада ўқилади

Арнасойдаги жанжал: балиқчилик бригадаси ишчиси браконьерларни калтаклади

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Иллюстратив фото

Арнасой тумани Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган Т.Ж. ва маҳалладоши 1985 йил туғилган Ў.К. туман тиббиёт бирлашмасидан биринчи тиббий ёрдам олган. 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, бу ҳақида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Фориш тумани ички ишлар бўлимига хабар берган.

Маълум бўлишча, Пахтакор тумани, Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, МЧЖ балиқчилик бригадаси ишчиси, 1982 йил туғилган У.Т. фуқаролар Т.Ж. ва Ў.К.ларни иш жойига қарашли бўлган ҳудудда балиқ тутганликлари учун калтаклаган. 

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид