Фан-техника | 15:23 / 16.04.2020
8261
2 дақиқада ўқилади

Volkswagen’нинг Германия ва бошқа давлатлардаги заводлари яна иш бошлайдиган бўлди

Volkswagen’нинг коронавирус эпидемияси сабабли ишлаб чиқариш тўхтатилган бошқа мамлакатлардаги заводлари ичида биринчи бўлиб Словакия пойтахти Братиславадаги завод 20 апрелдан ишга тушади.

Фото: DPA

Германиянинг Volkswagen автоконцерни келаётган ҳафтадан ишлаб чиқариш фаолиятини бошлайди. Автоконцерннинг маълум қилишича, Цвиккау шаҳридаги ID3 электромобили ишлаб чиқариладиган завод 20 апрелдан ишини бошлайди. Вольфсбург, Эмден ва Ҳанновердаги заводлар фаолияти 27 апрелдан бошланади.

Volkswagen’нинг коронавирус эпидемияси сабабли ишлаб чиқариш тўхтатилган бошқа мамлакатлардаги заводлари ичида биринчи бўлиб Словакия пойтахти Братиславадаги завод 20 апрелдан ишга тушади. 27 апрелдан Россия, Португалия, Испания ва АҚШдаги заводлар фаолияти тикланади. Май ойи давомида ЖАР, Аргентина, Бразилия ва Мексикадаги заводлар ўз ишини бошлайди.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатнинг коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган изоляция режимидан чиқиш концепциясини тақдим этганди.

Маълум қилинишича, майдони 800 квадрат метргача бўлган ноозиқ-овқат дўконлари зарур санитария чораларига риоя қилган ҳолда фаолиятини бошлаши мумкин.

Шунингдек, Европанинг яна бир давлати Дания мактаблар очилиши ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича айрим чекловлар олиб ташланиши ҳақида эълон қилди. 

Душанба кунидан Испанияда заводлар фаолияти тикланди. Сешанба кунидан Италияда дўконлар очилди.

Мавзуга оид