Ўзбекистон | 09:28 / 18.04.2020
18937
2 дақиқада ўқилади

Илҳом Файзуллаев Тергов департаментига ишга ўтказилди

Илҳом Файзуллаев Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти аппаратида янги тайинлов амалга оширилди. 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан подполковник Илҳом Истамович Файзуллаев Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Илҳом Файзуллаев 1981 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда Тошкент давлат юридик университети) тугаллаган.

Ички ишлар органларида хизматни 2008 йилда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ИИБ (ҳозирда Юнусобод тумани ИИО ФМБ) Тергов бўлими терговчиси сифатида бошлаган. 2010-2016 йилларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ Тергов бўлими бўлинмасининг катта терговчиси, ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи бўлиб хизмат қилган.

У 2016-2017 йилнинг май ойигача Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБ (ҳозирда Миробод тумани ИИО ФМБ) Тергов бўлими бўлинмаси бошлиғи бўлган. 2017 йил май ойидан 2018 йилнинг март ойига қадар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи ўринбосари-суриштирув бўлинмаси бошлиғи, 2018 йилнинг март ойидан 2019 йилнинг апрель ойигача Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ 8-сон Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси бошлиғи, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси бошлиғи лавозимларида хизмат олиб борган.

2019 йилнинг апрель ойидан августга қадар – Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари – ТБ тергов бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш бўлинмаси бошлиғи сифатида ишлаган.

2019 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган

Мавзуга оид