Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи ўзбек космонавти Солижон Шарипов таъсисчилигидаги компанияга алоқадор тергов иши назоратга олинди
Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши асосий гумондорлар терговга жалб қилинмай туриб иш юритишдан тугатиб юборилган. Ишни назорат тартибида ўрганиб чиққан Бош прокуратура Тошкент шаҳар ИИББ терговчисининг қарорини бекор қилди. Терговни ИИВ хузуридаги Тергов департаменти олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти биринчи ўзбек космонавти Солижон Шарипов таъсисчилигидаги компания улушдорлари ўртасидаги тергов иши атрофида содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги мақолага муносабат билдирди.
2020 йилнинг 03 декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан “Megatek-Avto” МЧЖ улушдорлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинги тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1,2-бандларига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, 2021 йил 29 апрель куни бекор қилинган.
Дастлабки тергов жараёнида мол-мулкка қўйилган тақиқ ечилганлиги ҳолати юзасидан Тергов департаменти томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда.
Ҳақиқатни аниқлаш ва ҳолатга қонуний баҳо бериш мақсадида, жиноят иши ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига олиниб, “Megatek-Avto” МЧЖ ҳамда жиноят ишига алоқадор “Grand Ravon Oil” МЧЖ ва “Vodiy Grand Optima” МЧЖларнинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилди.
Мазкур жиноят иши Тергов департаменти томонидан алоҳида назоратига олинган ва тергов натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади расмий муносабатда.
“Megatek-Avto” МЧЖнинг 99,4 фоиз улушига эгалик қилиб келган Одинахон Ғофуржонова Kun.uz’га йўллаган мурожаатида ўзи муассислик қилган компаниядаги улушлар Россия фуқароси бўлган қариндошлари томонидан ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан тортиб олингани, кейинчалик бу компаниядаги улушлар ўзга шахслар (хусусан Биринчи ўзбек косманавти Солижон Шарипов) номига ўтказиб юборилгани, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси олиб бораётган тергов ҳаракатлари эса асоссиз равишда ҳаракатдан тугатилганини айтганди.
Мавзуга оид
16:51 / 27.05.2025
Зоминда сел автомобил йўлини қум-тош билан ёпди
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025