Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россияга тиббий ниқоблар партиясини жўнатди
Хабар қилинишича, Ўзбекистондан Россияга жами 5 млн дона тиббий ниқоб ҳамда тиббиёт докалари етказиб берилади.
Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси – тиббий ниқоблар Москвага етиб келди, деб хабар берди Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук.
Тиббий ниқоблар Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида юборилди.
Хабар қилинишича, Ўзбекистондан Россияга жами 5 млн дона тиббий ниқоб ҳамда тиббиёт докалари етказиб берилади.
Оверчукнинг маълум қилишича, "мазкур тиббиёт буюмлари биринчи навбатда пандемияга қарши биринчи сафда курашаётганларга етказилади".
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистондан Венгрия, Беларусь, Хитой, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилган эди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025