Жамият | 10:02 / 20.04.2020
8098
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада велосипедчининг ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда 

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 13 апрель куни Э.М. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2102” русумли автомашинани Бешариқ тумани Фаровон кўчасида бошқариб кетаётган бўлган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, у велосипедчи М.Б.ни уриб юборган. Оқибатда, Б.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар ҳаётига зомин бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид