Жаҳон | 17:50 / 20.04.2020
16619
1 дақиқада ўқилади

Нефть кейинги 22 йилдаги энг арзон нархга тушди

Дунё энергетикаси учун энг муҳим хом ашё бўлган нефть талаб камлиги сабаб арзонлаб кетди.

Фото: AP/Rich Pedroncelli

WTI русумидаги нефтнинг бир баррели нархи кейинги 22 йил ичида илк бор 11 доллардан пастга тушди.

Биржа савдоларида WTI нархи 40,5 фоизга арзонлашиб, бир баррели 10,87 долларни ташкил этди. 

Brent русумидаги нефть нархи эса 6,2 фоизга тушиб, бир баррели 26,4 долларга тенг бўлди.

Коронавирус пандемияси ортидан жаҳон бозорида турли хом ашёларга бўлган талаб кескин камайди. Дунё энергетикаси учун энг муҳим хом ашё бўлган нефть ҳам талаб камлиги сабаб арзонлаб кетди.

Мавзуга оид