Жаҳон | 15:07 / 07.02.2022
11254
1 дақиқада ўқилади

Европада Россия нефти нархи рекорд даражада қимматлади

Urals нархи охирги марта 2014 йил 17 сентябрда рекорд даражада ошган – бир баррели 96,18 долларга етганди.

Фото: ingimage/vostock-photo

2014 йил сентябрдан буён илк бор Европада Россиянинг Urals нефтининг бир баррели нархи 95 доллардан ошди.

Хабар қилинишича, CIF Rotterdam биржасида Urals нархи 4,66 долларга кўтарилиб, бир баррели 95,12 долларга етган.

Urals нархи охирги марта 2014 йил 17 сентябрда рекорд даражада ошган – бир баррели 96,18 долларга етганди.

Россия энергетика ва молия институтининг энергетика йўналиши бўйича директори Алексей Громнинг сўзларига кўра, Украина шарқидаги вазият ёмонлашган тақдирда нефть нархи кескин кўтарилиши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид