Жамият | 10:48 / 20.04.2020
17791
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «стикер»ларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди   

Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи “стикер”ларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди   

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтиб, улгуржи савдо турига эга бўлган “D.F.” МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, улар карантин қоидаларига зид равишда 7 нафар шахсни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқларни расмийлаштириб, Давлат хизматлари марказидан карантин даврида автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний олишга эришганлиги аниқланган.

Шу каби, 9 та масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари жами 18 та ҳолатда стикерларни ноқонуний қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 2020 йил 17 апрель куни Миробод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 192-11, 257-1 ва 228-моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид