Жаҳон | 07:49 / 22.04.2020
5297
2 дақиқада ўқилади

Apple акцияларини сотиш вақти келди - Goldman Sachs

Таҳлилчилар Apple акциялари нархини ўтган ҳафтанинг охирига нисбатан 233 долларга, яъни 20 фоизга туширди. Бунинг сабаби - электроника ишлаб чиқарувчиси маҳсулотларига талабнинг пасайиши, дея қайд этишди Goldman Sachs’да.

17 февралдан бери учинчи марта Goldman Sachs мутахассислари Apple компанияси акциялари нархининг пасайишини тахмин қилмоқда. Бу сафар улар бир акция нархини 233 доллар кўрсаткичида белгилашди. BI хабарига кўра, бу ўтган пайшанбадаги савдо кунининг охиридаги реал нархдан 20 фоизга паст.

Иккинчи чоракда Apple флагманининг савдоси 36 фоизга тушади, дея тахмин қилмоқда Goldman. Пандемия сабабли, компаниянинг асосий маҳсулоти бўлган iPhone SE бюджет телефонига етказиб бериш занжиридаги мисли кўрилмаган узилишлар таҳдид солмоқда. 

Февраль ойи ўрталарида компания Хитойда айфонларга талабнинг пасайганлиги, фабрика ишининг тўхтаганлиги эса иккинчи чоракда кутилган кўрсаткичларга эришиш имкониятларини йўққа чиқарганини маълум қилди. Банк таҳлилчилари Apple’нинг бошқа қурилмалари бўйича ҳам 2020 йил давомида сотувлар ҳажми пасайишини кутмоқда.

Ўтмишдаги инқирозлар тажрибаси шуни кўрсатадики, компания маҳсулотларининг ўртача сотиш нархи яқин келажакда кескин пасаяди ва 2021 йилда ўзгармайди. Даромаднинг пасайиши компанияни 5G функциясини кейинги айфондан чиқариб ташлашга мажбур қилиши мумкин, сабаби истеъмолчиларга арзонроқ қурилмалар керак бўлади.

Март ойи ўрталарида Apple янги iPad Pro ноутбук-планшетини тақдим этди. Унинг асосий хусусияти - беш метргача жойлашган объектларга масофани аниқ ўлчаш имконини берадиган лидарнинг мавжудлиги. Бу қўшимча реаллик бўйича иловаларнинг ишини яхшилашга имкон беради. 

Мавзуга оид