Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия суди ҳукуматнинг коронавирусга қарши чораларини ноқонуний деб топди
Андрей Бабиш ҳукумати 27 апрелгача тегишли қонунбузилишларни тўғрилаши шарт, деди суд вакили dpa агентлигига берган интервьюсида. Шундан кейингина чоралар қонуний кучга кирган деб ҳисобланади, деди у.

Фото: Gabriel Kuchta / Getty Images
Прага суди Чехия ҳукуматининг коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасидаги чораларини ноқонуний деб топди. Чеклов чоралари соғлиқни сақлаш вазирлигининг фавқулодда фармойишлари сифатида эмас, балки фавқулодда ҳолат доирасидаги ҳаракатлар тўғрисидаги қонун сифатида қабул қилиниши керак эди, деди судьялар.
Гап хусусан, аҳоли карантини ва дўконларнинг ёпилиши тўғрисида бормоқда. Андрей Бабиш ҳукумати 27 апрелгача тегишли қонунбузилишларни тўғрилаши шарт, деди суд вакили dpa агентлигига берган интервьюсида. Шундан кейингина чоралар қонуний кучга кирган деб ҳисобланади, деди у.
Суд шунингдек, алоҳида идоралар бундай миқёсдаги қарорларни қабул қилиш ваколатига эга эмаслигини ва ҳаттоки ҳозирги ҳолатда ҳам ҳуқуқий давлат меъёрларига амал қилиниши кераклигини таъкидлади.
Суд қарори ҳукумат буйруқларини ноқонуний деб ҳисоблаган адвокат ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқ бўйича эксперт даъвоси билан қабул қилинди.
Чехияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 7 мингдан ошди, 210 киши вафот этди.
Мавзуга оид

12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди

23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди

15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади

23:21 / 15.05.2025