Фан-техника | 18:09 / 25.04.2020
4710
1 дақиқада ўқилади

Facebook гуруҳли видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширмоқда

Видеоқўнғироқларда бир вақтнинг ўзида 50 нафаргача киши қатнашиши мумкин.

Фото: ТАСС

Facebook гуруҳли видеоқўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи Messenger Rooms хизматини ишга тушираётганини маълум қилди. Хабар қилинишича, видеоқўнғироқларда бир вақтнинг ўзида 50 нафаргача киши қатнашиши мумкин, суҳбатлашиш вақти чегараланмаган.

Видеоконференцияни Facebook ёки Facebook Messenger аккаунтлари орқали ташкил этиш мумкин, бунда ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтмаганлар ҳам видеоқўнғироққа қўшилиши мумкин.

Messenger Rooms ушбу ҳафтада қатор давлатларда пайдо бўлиши кутилмоқда, сўнгра хизмат барча фойдаланувчилар учун ишга тушади.

Компания ушбу хизмат Instagram ва WhatsApp мессенжерида ҳам йўлга қўйилишини маълум қилган. WhatsApp видеоконференцияларида бир вақтнинг ўзида саккизтагача киши қатнашиши мумкин бўлади.

Аввалроқ Telegram мессенжери гуруҳли видеоқўнғироқлар функцияси ишга туширилиши ҳақида эълон қилганди. 

Мавзуга оид