Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин оғир аҳволда экани рад этилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин оғир аҳволда экани рад этилди. Корея дўстлик ассоциацияси директори Алехандро Као бу ҳақда твиттердаги саҳифасида пост қолдирди.
«Расман: Бизнинг маршал Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмон экани ҳақидаги хабар нотўғри ва ёмон мақсадни кўзлаб тарқатилган. Хавотир олганингиз учун раҳмат, аммо журналистлардан маълумот манбасини текширишни ва сенсацияга ўч бўлмасликни сўраб қолардим», деб ёзган Алехандро Као ўз микроблогида.
Бу 52 мингдан кўпроқ ўқувчига эга аккаунтга твиттер томонидан «ҳақиқий» (verified) белгиси берилмаган, аммо Bloomberg бу постга асосланиб хабар тарқатди.
Олдинроқ Шимолий Корея меҳнат партияси раҳбари ва мамлакат етакчиси Ким Чен Ин юрак операциясини ўтказгани, жарроҳлик амалиётидан сўнг у ўсал ҳолатга тушиб қолгани хабар қилинганди. Шимолий Кореяда бу борада расман ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Ким Чен Ин 12 апрелдан буён кўриниш бермаётгани, жумладан, 15 апрель куни мамлкатда энг катта байрам ҳисобланган бобосининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган маросимда қатнашмагани кўпчиликда шубҳа уйғотди. Шундан сўнг, у ҳақда турли хил миш-мишлар тарқала бошлади.
Олдинроқ Reuters ўз манбаларига таяниб, Хитой Шимолий Кореяга Ким Чен Инни текшириш учун шифокорлар гуруҳини юборганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025