Ўзбекистон | 19:08 / 27.04.2020
36278
2 дақиқада ўқилади

Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашди 

26 март кунидан эътиборан, Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди. 29 апрель кунидан бошлаб бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.

29 апрель кунидан Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашади ва 5500 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан нефть маҳсулотларининг сотиш нархлари босқичма-босқич камайтириб борилади.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин», дейилади «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабарида.

«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати га маълум қилишича, келгусида Аи-80 ҳам Аи-91 маркаларидаги бензин нархлари ҳам кескин тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг UNG миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган эди. 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб, ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилганди.

2020 йилнинг 26 март кунидан эса Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди. 

Мавзуга оид