Жамият | 00:03 / 28.04.2020
15625
3 дақиқада ўқилади

«Юрак амри» инсонпарварлик лойиҳаси Сирдарё вилоятида давом этмоқда

Хонанда Сардор Раҳимхон бошчилигидаги «Aжр Ислом» каналининг «Юрак амри» инсонпарварлик лойиҳаси Сирдарё вилоятида ўз фаолиятини бошлади.

Лойиҳа доирасида Сирдарёдаги хайрия тадбирларига актёр Дилшодбек Каттабеков бошчилик қилмоқда.

Акциянинг биринчи кунида ўндан ортиқ оилага эҳсонлар тарқатилди.

Дилшодбек Каттабеков хайрия лойиҳаси тафсилотлари ҳақида маълумот берди

«Aйни дамда юртимизда карантин даври эълон қилинган. Мана шу карантин даврида ҳукуматимиз томонидан бутун республикамиз бўйлаб меҳрга муҳтож ва мискин оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия, эҳсон асосида тарқатиш йўлга қўйилган.

Қолаверса, шу қаторда, бир нечта ижодкорларимиз, тадбиркорларимиз ва Аллоҳ йўлида халқ учун борини аямайдиган саховатпеша инсонларимиз томонидан жудаям кўплаб хайрия акциялари эълон қилинган. Шулардан бири – Сардор Раҳимхоннинг «Aжр Ислом» каналида «Юрак Aмри» лойиҳаси йўлга қўйилди. Бу лойиҳа пойтахтимиз бўйлаб ва республикамиздаги баъзи вилоятларда ҳам ўз хайрия акцияларини давом эттирмоқда ва биз ҳам ўзимизни Сирдарё вилоятида ҳам хайрия эҳсонларини давом эттиришни уларга таклиф киритдик.

Улар бу таклифимизни қўллаб-қувватлашди. Биз Сирдарё вилоятида, туманларимизда ва маҳаллаларимиздаги меҳрга муҳтож, кам таъминланган ва мискин оилаларга етарлича озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилишни йўлга қўйдик.

Бу жуда қисқа фурсат ичида рўй берди, ижтимоий тармоқларимизга шу ҳақида ролик жойлаштирганимиздан сўнг, бизга саховатпеша инсонларимиз томонидан нақд пул ва пластик карталаримизга маблағлар келиб тушди. Етарлича маблағ йиғилганидан сўнг биз ўндан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини биринчи навбатда ўнта оилага тенг миқдорда бўлиб чиқиб ва мана шуларни меҳрга муҳтож ва мискин оилаларга тарқатиш дебочасида турибмиз.

Aвваламбор, бу хайрия акциямизда иштирок этган барча саховатпеша инсонларимизни, ўзларининг беғараз ёрдамларини аямаган инсонларимизга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Сирдарё вилоятидаги барча тадбиркорларни, ижодкорларни Аллоҳ йўлида халқи учун борини аямайдиган барча саховатпеша инсонларимизни мана шу хайрия акциямизда иштирок этишларини чин дилдан сўраб қоламан», – дейди Дилшодбек Каттабеков.

Сардор Раҳимхоннинг «Юрак амри» инсонпарварлик лойиҳаси 3 мингдан ортиқ оилага ёрдам берди

Хайрия-инсонпарварлик лойиҳасининг Сирдарё вилояти филиалига эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун:

UzCard, Payme, Click:

8600 1204 5013 5044

СберБанк:

2202 2012 6815 3687

Нақд пул ёки озиқ-овқат бериш ниятидаги ҳомийлар қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишлари мумкин:

+99899 4729822

+99893 3265777

Мавзуга оид