Ўзбекистон | 13:35 / 02.05.2020
20251
1 дақиқада ўқилади

Магистрлик диссертация ҳимояси қандай шаклда ўтказилиши маълум қилинди

Магистратура босқичида таълим олаётган талабалар диссертация ҳимоясини онлайн шаклда топширади. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

 
Магистрлик диссертация ҳимояси қандай шаклда ўтказилиши маълум қилинди

Магистрлик диссертация ҳимояси қандай шаклда ўтказилиши маълум қилинди 👉 https://kun.uz/30356209

Posted by Kun.uz on Saturday, May 2, 2020

2 май АОКАда ўтказилган брифингда магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш қандай шаклда ўтказилиши ҳақида маълумот берилди.

“Диссертация ҳимоясини онлайн шаклда ўтказиш учун бир неча вариантлар кўриб чиқилмоқда. Zoom ёки Webinar технологиялари орқали видеоконференцалоқа шаклида ўтказилиши мумкин. Бунда олий таълим муассасаси ва талаба учун қайси технология маъқул бўлса, шу танланади.

Ҳимоя аттестациянинг фақатгина шакли масофавий бўлади, қолган талаблар сақланиб қолинади. Диссертация ишини кимдир лойиҳа, кимдир илмий масала шаклида қилган бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, илмий иш материаллари, тақдимот материаллари олдиндан комиссияга тақдим этилади. Комиссия ўрганиб чиқади, талаба билан савол-жавоб шаклида ўтказилиши мумкин”, деди Иномжон Мажидов.

Мавзуга оид