Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1271 нафарга етди
Бугун 59 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1271 нафарни ташкил этмоқда.
Пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасидан навбатдаги 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Фарғона вилоятидан ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятидан. Улардан 7 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Бир нафари Туркиядан чартер рейслар орқали келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 34 ёш бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшда.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 401 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 409 нафарга етди.
Бугун 59 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1271 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021