Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда карантин киритилмагани нотўғри стратегия бўлгани тан олинди
Швециянинг етакчи вирусологи, мамлакатда коронавирус пандемияси ортида карантин киритилишига қарши бўлган Андерс Тегнелл карантиндан воз кечиш ғояси тўғри стратегия бўлганига “унча ишончи комил эмаслигини” тан олди.
Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Айнан Тегнелл пандемия вақтида Швецияда қатъий чоралардан воз кечиш ва нормал турмуш тарзини қўллаб-қувватлашнинг бош ғоячиларидан бири бўлган. Айни вақтда мамлакатда барлар, ресторанлар ва мактаблар ишлашда давом этмоқда.
“Мен ўзингдаги бор билим ва воситалар билан яхшироқ бўлиши учун ҳаракат қилишинг энг асосийси, деб ҳисоблайман. Шунингдек, ҳар доим етарлича камтар бўлиш керак, деб ҳисоблайман, чунки ўз қарорингни ўзгартиришингга тўғри келиши мумкин”, деб айтган мутахассис.
Швециянинг коронавирус тарқалишига қарши кураш модели кўплаб баҳсларга сабаб бўлди. Унинг асосий жиҳати карантиндан ва корхоналарнинг вақтинча ёпилишидан воз кечиш ҳисобланади. Мисол учун, АҚШ президенти Дональд Трамп бу моделни танқид қилган ва “Швеция бу қарори учун ҳали катта ҳақ тўлашини” айтганди.
Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Швеция карантин бекор қилингандан кейин бу борада бошқаларга ўрнак бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Швецияда коронавирусга чалинганлар сони 22 мингдан ошди, ундан 2679 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
22:46 / 03.05.2025