Жаҳон | 22:05 / 05.05.2020
3518
1 дақиқада ўқилади

ОТБ Қирғизистонга коронавирусга қарши курашга 50 млн доллар ажратади 

Осиё тараққиёт банки Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш учун 50 млн долларлик грант ажратади. 

Фото: Getty Images

Ушбу маблағлар республикага “Фаол муносабат ва сарф-харажатларни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида келиб тушади.  

ОТБнинг расмий хабарида маълум қилинишича, молиявий ёрдамнинг катта қисми Қирғизистон ҳукумати пандемия оқибатларини енгиллаштириш учун қабул қилаётган энг муҳим чораларга йўналтирилади. Бундай чоралар сирасига аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни рағбатлантириш киради.

Ёрдам пакети ОТБнинг 25 млн долларлик имтиёзли кредити ва Осиё тараққиёт жамғармасининг 25 млн долларлик грантини ўз ичига олади.

Апрелда ОТБ Қирғизистонга 200 минг доллар миқдорида фавқулодда тиббий ёрдам ажратган. Ушбу пуллар ЮНИСЕФ линияси бўйича дори-дармон ва тиббий қурилмалар харид қилиш учун сарфланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид