Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ва Наманганда беморларнинг навбатдаги гуруҳлари тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон ва Наманган вилоятида 38 бемор соғайиб, мамлакатда шу вақтгача тузалганларнинг жами сони 1539 нафарга етди.
Андижон вилоятида 7 беморга жавоб берилган. Уларнинг 6 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Беморларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 10 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 119 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 126 нафарга етди.
Наманган вилоятида 31 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Соғайганларнинг 14 нафари эркак, 17 нафари аёллар бўлиб, уларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан. Беморларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 106 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 137 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1539 нафарга етди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021