Ўзбекистон | 15:34 / 06.05.2020
13937
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қатор хусусий бандлик агентликларига берилган лицензия тўхтатилди

Фуқароларни чет элга ишлаш учун юбориш билан шуғулланиб келган 4та хусусий ХБАнинг лицензияси амал қилишдан тўхтатилди.

Фото: Shutterstock

“Oxiana work xususiy bandlik agentligi”, “Taraqqiyot milliy markazi xususiy bandlik agentligi”,  “World work xususiy bandlik agentligi” ва “Work in World xususiy bandlik agentligi” МЧЖларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилди.

Бу ҳақда маълум қилган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қабул қилинган ушбу қарорлар юзасидан бошқа тафсилотларни очиқламаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир қатор хусусий бандлик агентликлари мансабдорлари устидан жиноят ишлари очилгач, Бош вазир Абдулла Арипов мамлакатдаги барча ХБАларни тугатиш бўйича президентга таклиф киритилишини айтган эди.

Кейинроқ маълум бўлишича, ХБАлар фаолияти тугатилмайди, қонунчиликка жиддий ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид